Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп электромобиль импорт қилаётган давлатлар

Электромобиль кириб келиши ҳажми 2020 йилга нисбатан 592 тага кўпайди.

Фото: «znaj.ua»

Ўзбекистонда 11 ойда 689 та электромобиль импорт қилинган, импорт ҳажми 7 баравардан ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 миллион долларга тенг бўлган 689 та электромобиль импорт қилинган. Шунингдек, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 592 тага ёки қарийб 7 баравардан ортиққа ошган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

1. Хитой — 608 та;
2. Туркия — 24 та;
3. АҚШ — 20 та;
4. Литва — 13 та;
5. Германия — 11 та;
6. Корея — 5 та;
7. Испания — 2 та;
8. Россия — 2 та;
9. Украина — 2 та;
10. Ҳонгконг — 1 та;
11. БАА — 1 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.